Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Натижада мумтоз бўлмаган, фикрлари майлларидан бошқача шахсия вужудга келади. Чунки унинг лафзларни тушуниб, воқеаларни идрок этиши нарсаларга нисбатан майлидан ўзгача бўлади.


Шунинг учун шахсияни муолажа қилиш ва уни шакллантириш, инсоннинг ақлияси ва нафсияси учун битта асосни вужудга келтириш билан амалга оширилади. Яъни, маълумотни воқеликка боғлаётган чоғда ўлчов қилинадиган асос қондиришга ундовчи омил билан тушунча ўртасидаги асоснинг айни ўзи бўлиши керак. Бунинг натижасида шахсия битта асосга ва битта миқёсга кўра шаклланади. Натижада мумтоз шахсия вужудга келади.

 

Исломий шахсия

Ислом инсонни комил суратда муолажа қилди ва муайян мумтоз шахсияни вужудга келтирди. Унинг фикрларини ақида билан муолажа қилди. Зеро, унга ақидани фикрий асос қилиб берди. Инсон ўз фикрларини шу асос устига қуради ва шу асосга биноан тушунчаларини шакллантиради. Натижада фикрни исломий ақидага қиёслаб, хато фикрдан тўғри фикрни ажратиб олади. Унинг ақлияси мана шу ақида асосида шаклланади ва мумтоз ақлия вужудга келади ва унда фикрлар учун ўлчов пайдо бўлиб, унинг асосида хато фикрлардан сақланади ва доимо соғлом фикрга эга бўлади.


Шу билан бирга Ислом инсоннинг узвий эҳтиёжлари ва ғаризаларидан содир бўлаётган амалларни мана шу ақидадан келиб чиқаётган шаръий ҳукмлар билан муолажа қилди. Бу муолажа унинг ғаризаларини ўз ҳолига ташлаб қўймай, уларни тартибга солиб, мувофиқлаштирди ҳамда эҳтиёжларни қондириш йўлларини кўрсатиб беради. Бунинг натижасида инсонда хотиржамлик ва барқарорлик вужудга келади. Ислом ақидани ҳамма фикрлар унинг асосига қуриладиган фикрий пойдевор қилди, уни инсон, коинот, ҳаёт ҳақидаги умумий тушунчага айлантирди. Зеро, инсон мана шу коинотда яшар экан, бу умумий фикр унинг ичидаги ва ташқарисидаги ҳамма тугунларни ечиб берди. Бу умумий фикр умумий тушунчага айланди, яъни тушунчалар ва қондиришга ундовчи омиллар ўртасидаги табиий қоришув учун ўлчов бўлди. Бу билан Ислом инсонда тушунча ва майллар учун, яъни ақлия ва нафсия учун қатъий ўлчовни вужудга келтириб, бошқалардан бутунлай фарқ қилувчи муайян мумтоз шахсияни шакллантирди.


Шунга кўра, Ислом дини исломий шахсияни исломий ақида билан вужудга келтиради. Шу ақида асосида унинг ақлияси ва нафсияси шаклланади. Бундан маълум бўладики, исломий ақлия Ислом асосига кўра фикрлайди, фақат Исломни ҳаёт ҳақидаги фикрлар учун ўлчов қилади. Фақат олим ёки мутафаккир эмас, балки ҳар қандай инсон ўзининг ҳамма фикрлари учун амалий ва воқеий жиҳатдан Исломни асос қилса, унда исломий ақлия вужудга келади.

 

Аммо исломий нафсия эса жамики майллари учун Исломни ягона миқёс қилади. Лекин бу тарки дунёчилик ва жасадни қийнаш эмас, балки инсон ҳамма эҳтиёжлари учун Исломни исломий нафсияни вужудга келтирадиган амалий воқеий миқёс қилиб олишдир. Ана шундагина мана шу ақлия ва нафсия

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260